ХРОНОЛОГИЯ

Йил (Милоди/Руми)

1888/1304 Сулаймон Ҳилми Тунахон (қ.с.) Силистра вилоятининг Разград шаҳридаги Фарҳодлар қишлоғида таваллуд топди.
1902/1318 Силистра Рушдия мактабини тамомлади. Сатирли мадрасасида таҳсилга бошлади.
1907/1323 Таҳсилини давом эттириш мақсадида Истанбулга келди.
1913 Бафралик Аҳмад Ҳамдининг дарс халқасидан олий даражадаги ижозатномани олади.
1914/1330 Дор-ул Хилофат-ил Олия марасасининг “қисми олий” бўлимига учинчи курсдан таҳсилга давом этади.
1916/1332 “Мадрасаи Мутахассисиннинг” тафсир ва ҳадис бўлимига топширади.
1918/1334 “Истанбул Мударриси” унвони берилади.
1919/1335 Сулаймония мадрасасининг тафсир ва ҳадис бўлимини битиради.
1923 “Мадраса-и Қузотни” битиради.
1926 Туғилган ери Фарҳодлар қишлоғида охирги маротаба бўлиб, 40 кун қолади.
1928 Отаси Усмон Афанди вафот этади.
1936 Иршодий фаолиятларга бошлайди.
1939 Илк бора жавобгарликга тортилади, 3 кун қамоқхонада ушлаб турилади.
1944 Икинчи маротаба жавобгарликга тортилади, 8 кун қамоқхонада ушлаб турилади.
1949 Қурон курслари фаолиятига қисман рухсат берадиган қонун қабул қилинди.
1951 Шоҳзодабошидан Қисиқли туманига кўчиб ўтади. Чамлижа маҳалласидаги эски уйининг биринчи қаватида илк Қуръон Курсини очади.
1952 Чамлижа маҳалласида Азиз Маҳмуд Худоий чиллахонаси ёнида Ускудор туман муфтилиги рухсати билан илк расмий Қуръон Курсини очади.
1956 Жазоирлик мусулмонларнинг Франция мутамлакасига қарши курашлари авж олган паллада ваъзларида “Мусулмон биродарларимизга дуо қилайлик” деганлари учун бошқармага чақирилган ва кўрсатма берган.
1957 Бурса шаҳрида содир бўлган “маҳдийлик” воқеаси бўйича ҳибсга олинган ва Кутаҳиё қамоқхонасида 69 ёшида 59 кун ушлаб турилган. Суд қилинган ва оқланган.
1959 (16 Сентябрь, чоршанба) Истанбулда Қисиқли маҳалласидаги уйида 72 ёшида дор ул-бақога риҳлат этди.