Таҳсил ҳаёти
Сулаймон Ҳилми Тунахон (қ.с.) илк таҳсилини 1902 йили Силистрадаги “Рушдия” мактабида тамомлайди. Ўша йили Силистрадаги “Сатирли” мадрасасида таълим олишга бошлайди, бу ерда асосий арабий илмлардан таълим олади. Кейинчалик таҳсилини давом эттириш мақсадида отаси Усмон Афанди 1907 йили Истамбулга юборади. Отаси уни Истамбулга юборар экан шундай насиҳат қилади: “Ўғлим! Усул-и фиқҳ илмини яхши ўргансанг, динда мустаҳкам бўласан, Мантиқ илмини яхши ўргансанг, илмда мустаҳкам бўласан”
Сулаймон Ҳилми Тунахон Истамбулда, ўз даврининг етук олими Аҳмад Ҳамди Бафрий Афандининг дарс халқасида таълим олишга бошлайди. Бу давр мобайнида, Фотиҳ туманида жойлашган “Ҳофиз Аҳмад Пошо” мадрасасида истиқомат қилади. Дарсларини эса, Фотиҳ мадрасаларидан (Саҳни Самон) “Баҳри Сафид, Чифтабош Қуршунлу” мадрасаларида ўқийди. Аҳмад Ҳамди Афандининг қўлида таълимини тамомлаб, 1913 йили биринчи даражали ижозатномани олади.
1914 йили Октябрь ойида “Дор-ул Хилофат-ил Олия” мадрасиси, “қисми олий” бўлимининг биринчи ва иккинчи босқичларини имтиҳон билан ўтиб, учинчи босқичдан таҳсилини давом эттиради. Бу бўлимни 1916 йили битиради. (Учинчи ва тўртинчи босқичларни “Фотиҳ” мадрасаларида давом эттирадиган, тўрт йиллик “қисми олий” бўлими, 1917-йилдан эътиборан “Саҳн” номи билан атала бошланади)
1916 йили 30 Сентябрь санасида уч йиллик ихтисослик (докторантура) таълимини олиш учун “Мадраса-и Мутахассисин” нинг “Тафсир ва ҳадис” бўлимига ўқишга топширади. (Истамбулда Фотиҳ тумани, “Явуз Султон Салим” жомеъ масжидининг ёнида “Абдулҳамид-и Аввал” мадрасасининг ичида фаолият юритувчи “Мутахассислар” мадрасасига, 1917 йили “Сулаймония” мадрасаси номи берилади.)
Илк икки йиллик ўқишини муваффақиятли тамомлагач, 1918 йили йигирма қурсдоши билан бирга, “Шайх-ул Исломлик” мақомига номзодлиги кўрсатилади. Подшоҳ Муҳаммад Ваҳидуддин Хоннинг фармониги биноан, “Истамбул Мударриси” гувоҳномаси берилиб “Дарс-и Ом” (олий даражадаги, умумий мударрис ва мутахасис) унвонига сазовор бўлади. Сулаймон Ҳилми Тунахон Ҳазратлари, 1919 йили 27 Май санасида “Сулаймония” мадрасасининг (Мадраса-и Мутахассисин) “Тафсир ва Ҳадис” бўлимини юқори даражадаги ижозатнома билан битиради.
“Мадраса-и Мутахассисинни” битиргандан кейин, “Мадраса-и Қузот” (Ҳуқуқ факультети) га кириш имтиҳонини юқори даражада топширади. Бу хабарни отасига қувонч билан билдиради. Отасидан телеграмма орқали ушбу жавобни олади:
“Сулаймон! Мен сени дўзахи бўлсин деб Истамбулга юбормадим”
Отаси бу телеграмма орқали Пайғамбаримизнинг (с.а.в): “Уч қозидан иккитаси дўзахийдир” (Сунан Термизий) маъносидаги ҳадиси шарифни эслатиб ўтади.
Сулаймон Ҳилми Тунахон (қ.с.) отасига юборган жавоб хатида: “Қозилик қилиш нияти йўқлигини, мақсади зоҳирий дин илмларида ҳам камолотга эришиш эканлигини” – ёзади. “Сулаймония” мадрасасининг “Тафсир ва Ҳадис” бўлимини тамомлаб “Дарс-и Ом” мутахассис бўлгани каби, тўрт йиллик “Мадраса-и Қузотни” ҳам тамомлаб, (1924) “Қози” унвонига ҳам эга бўлади. Шундай қилиб замонининг ақлий ва нақлий илмларида, юксак даражаларга эришади.
Сулаймон Ҳилми алоҳида астрономия фанини ҳам пухта ўрганади.
“Дор-ул Хилофат-ил Олия” мадрасаси “қисми олийнинг” учинчи курсида ўқиган дарслари ва олган баҳолари қуйидагича:
- Тафсир Шариф: 10
- Ҳадис Шариф: 10
- Фиқҳ илми: 10
- Усул фиқҳ: 10
- Хилофиёт (Қиёсий Ислом ҳуқуқи): 10
- Калом илми: 10
- Фалсафа: 10
- Ҳуқуқ ва Қонунлар: 9
- Араб адабиёти: 10
- Жами: 88
1919 йил 27 Май санасида битирган “Сулаймония” мадрасасида ўқиган дарслари ва олган баҳолари қуйидагича:
- Тафсир Шариф:10
- Усул Ҳадис ва Нақд Рижол: 10
- Ҳадис Шариф: 10
- Табақот Қурро ва Муфассирин: 10
- Рисола (Докторлик иши): 9+2/7
- Ўртача баҳо: 9+9/14
Шунингдек “Мадрасаи Қузотдан” олган дипломидаги, имтиҳон топширган дарсларидан баъзилари:
- Рим ҳуқуқи
- Сакк-и Шаръий (Шаръий иш қоғозлари)
- Қуруқлик тижорат ҳуқуқи
- Денгиз тижорат ҳуқуқи
- Давлатлараро ҳуқуқ ва яна бошқалар