Ҳазрат Абул Форуқ Сулаймон Ҳилми ТУНАХОН (Қ.С.) (СИЛИСТРАВИЙ) 1959-йил 16-сентабр чоршанба куни (ҳижрий 13-Роби ул-аввал 1379) шом намозидан сўнг, 72 ёшда Қмсқлидаги ўз уйида вафот этдилар (қаддасаллаҳу сирраҳул-азиз).
Сулаймон Ҳилми Тунахон, Фотиҳ мадрасаларининг “Дарс-и Ом” яъни олий даражадаги умумий мударрис ва мутахассисларидан бўлгани туфайли, Фотиҳ жомеъсининг қаристонига дафн этилиши учун вазирлар маҳкамасининг рухсати олинади. Лекин, ўша пайт ички ишлар вазири Номиқ Гедикнинг қарши чиқиши сабабли, Қоража Аҳмад қабристонига, полиция ходимлари томонидан қазилган қабрга дафн этилишга мажбур қилинади. Кейинчалик еттита мармар устунга ўрнатилган атрофи очиқ қубба шаклидаги қабр шарифлари бугунги кунда бутун дунёдан келган мусилмонлар тарафидан зиёрат этилмоқда.