Асарлари

Сулаймон Ҳилми Тунахон, унчалик кўп асар қаламга олган эмас. У зотдан, нима учун китоб ёзмаганлиги ҳақида сўралганда, буни шундай изоҳлайди:

“Аввалги солиҳ уламоларимизнинг, шам ёриғида ёзган бебаҳо хазина мисоли асарлари тупроқ остига кўмилиб чириганини, дўконларига сотилганини, ахлатларга улоқтирилганини ва бир қисмининг кутубхона токчаларида чанг босиб, чиришга маҳкум этилганлигиниг гувоҳи бўлдим. Мадрасалар ёпилган, алифбо тубдан ўзгартирилган, диний илмлари йўқ бўлиш арафасида бўлган бир даврда, китоб таълиф этишдан кўра, таълиф этилган илмий асарларни тушиниб, етказиб бера олувчи, китоб сатрларидаги илмларни қалбларига жо айлагувчи талабаларни, яъни тирик китобларни тарбиялашликни яна ҳам муҳимроқ деб билдим”

Бу билан бирга Сулаймон Ҳилми Тунахоннинг ёзган асарлари қуйидагилар:

  • Қуръон ҳарф ва ҳаракатлари, Қуръон Каримни қисқа вақтда ўқишни ўргатувчи, янги тартиб ва услуб. 1958 йилда нашир этилган бу китоб Қуръон Каримни ўқишни ўргатувчи алифбо китобидир. Бу асардан бугунги кунимизгача, миллионлаб инсонлар Қуъон Каримни ўқишни ўрганиб келмоқда.
  • “Рисола-и Кибрит Аҳмар” ва “Рисола-и Иксир Улум ва Маърифат” рисолалари.
  • “Мактублар ва баъзи масоили муҳимма” рисоласи.

Ушбу охирги икки асар тасаввуфга доир бўлиб, Имоми Раббонийнинг (қ.с) “Мактубот” асарининг хулосаси моҳиятида мутола қилиш мумкин.

  • Амма жузъини тафсир қилар экан, талабалари тарафидан ёзиб олинган қайдлар.
  • Фотиҳа, Мулк, Нур, Аҳзоб, Қиёмат ва баъзи сураларни тафсир қилар экан талабалари тарафидан ёзиб олинган қайдлар.