Ҳаёти
Сулаймон Ҳилми Тунахон қуддиса сирриҳ Хазратлари 1888 (Ҳижрий 1305) йили, бугунги Болгария давлатининг Силистра вилояти, Разград шаҳридаги Фарҳодлар қишлоғида таваллуд топди. Отаси Хўжазода Усмон Фавзи Афанди (1845-1928), Истамбул мадрасаларида таҳсил олган, Силистра вилоятидаги “Сатирли” ва “Ҳожи Аҳмад Пошо” мадрасаларида йиллар давомида дарс берган, машҳур мударрис эди. Онаси, Хадича хоним. Бобоси эса, “Қаймоқ Ҳофиз” лақаби билан машҳур бўлиб, 110 ёшларида вафот этган Қори Маҳмуд Афанди эди.
Хўжазодалар оиласи дея танилган ушбу оиланинг катта бобоси Саййид Идрисбек, Фотиҳ Султон Муҳаммад Хон тарафидан Туна вилоятига Хон этиб тайинланади ва Султоннинг синглисига уйланади.
Сулаймон Ҳилми Тунахон, отаси каби “Хўжазода” таҳаллусини қўлланади. “Исм Шариф тўғрисида” қонун қабул қилингач, “Тунахон” исм шарифини олади. Гўдаклик ёшида вафот этган ўғли Фаруқ туфайли “Абул Фаруқ” кунияси билан ҳам танилади.
Отаси Усмон Афанди, Истамбулдаги талабалик даврларида диққатга сазавор бир туш кўради. Тушида, вужудидан бир парча ажралиб чиқиб, самога юксалиди ва дунёга нур сочганлигини кўради ва кўрган тушини “фарзандларимдан бири, дунёнинг маънавий ойдинлатувчиси бўлади” дея таъбир қилади.
Силистрага қайтгач уйланади. Дунёга келган Фаҳим, Сулаймон Ҳилми, Иброҳим ва Халил исмли ўғиллари орасидан, тушининг таъбирига мувофиқ келадиган истеъдодни Сулаймон Ҳилмида кўради ва унинг маънавий камолотига алоҳида аҳамият қаратади.