Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (С.А.В)
Дунёда ва охиратта шарафли, фазилатли яхши инсон бўлиш учун оламларга раҳмат бўлган пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с.а.в) ни яхши билиш, яхши англаш ва унга ҳақиқий уммат бўлиш лозимдир. Пайгамбаримизни танимаган, билмаган, севмаган инсон ҳеч қандай йўл билан шарафли ва фазилатли бўла олмайди.
Пайғамбаримизни исми Муҳаммад отасининг исми Абдуллоҳ. Онасининг исми эса Оминадир. Онасининг қорнида етти ойлик бўлганида отаси вафот этган эди. Мелодий 571 йилда апрель ойининг йигирманчи кечаси, яъни Роббиул аввал ойининг ўн иккинчи кечаси тонг пайти, дуйшанба куни Маккада туғилган. Туғилганда бошқа чақалоқлардан биронтасига ўхшамасди. Унда порлаган пайгамбарлик нури қараган кўзларни қамаштирарди.
Тўрт йошига қадар эмизган онаси Ҳалиманинг ёнида қолди. Сўнгра оиласига берилди. Олти ёшта экан онаси Омина вафот қилди. Бобоси Абдулмутталиб уни ўз ёнига олди. Фақат онаси вафотидан икки йил ўтиб, саккиз ёшка кирганда бобоси ҳам оламдан ўтди. Шундан кегин амакиси Абу Толиб уни ўз ёнига олди.
Пайғамбаримизнинг болалиги ва ёшлиги, бўйдоқлик-оилалик даври. Хуллас бутун ҳаёти ҳеч бир инсонга насиб бўлмаган фазилат ва камолат ичида кечди.
Йигирма беш ёшида Ҳадичату-Кубро онамиз билан оила қурди. Ҳеч бир замон бутларга сиғинмади. Болалигидан бошлап бутларни севмас эди. Ҳазрати Иброҳим алайҳиссаломнинг дини бўйича Аллоҳка ибодат қиларди. Замон-замон Макканинг ёнидаги Ҳиро тоғига борип, Аллоҳнинг қудрати ва буюклиги ҳақида ўйга толарди. Аллоҳ ўзига берган ишқ ила илоҳий муҳаббат денгизида сузар, қалбида ёнган тавҳид нурининг зиёсида Аллоҳни зикр қилар эди.
Бир кун пайғамбаримиз Ҳиро ғорида ўзига ҳос лаҳути оламда ўтирар экан, Аллоҳнинг амри билан Жаброил алайҳиссалом пайгамбарлик вазифасини билдиришка келди. Инсониятнинг қутқарувчиси, Аллоҳ севган ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаламга:- “Ўқи”, деди. Пайғамбаримиз:
“Нимани ўқийман?”, деб жавоб берди. Жаброил алайҳиссалом:
“Ўқи”, деб такрорлади. Ҳазрати Муҳаммад (саллоллоҳу алайҳи васалам) жавобини такрорлади. Шундан кейин Жаброил алайҳиссалом пайғамбаримизнинг муборак кўкрагидан тутиб, уч мартта сиқди. Шундай қилиб, пайғамбаримиз бир манавий амалиёт кечирдилар. Фаришта учинчи марта амр қилгандан кейин пайғамбаримиз буйук бир мўъжиза билан ўқий бошладилар. Бу илк ваҳий болган ояти карима эди. Оятнинг юксак маъноси шундан иборат эди:
“-Сени йўқдан бор қилган, тарбия қилиб улғайтирган, камолга етиштирган Роббингнинг исми ила ўқи! У инсонни лаҳта қондан яратти. Ўқи! У карим бўлган Раббингнинг ҳаққи учун. У қаламла таълим берди ва инсонга билмаганини ўргатди”.
Шундай қилиб, ҳазрати Муҳаммад (саллоллоҳу алайҳи васалам)га Пайғамбарлик вазифаси берилди. Қуръони Карим йигирма уч сана давомида нозил бўлди. Пайғамбаримиз ўн уч йил инсонларни Маккада Ҳақ Йўлга даъват қилди. Буюк машаққатлар ва изтироблар чекди. Барчасига сабр қилиб Аллоҳнинг борлигини, бирлигин ёйишга ҳаракат қилди. Сўнгра Мадинаи Мунавварага ҳижрат қилди. У ерда ҳам ўн йил давомида пайғамбарлик вазивасини бутун кучи билан адо этишка ҳаракат қилди. Инсонларга инсонликни, маданиятни ўргатди. Қоронғу кўнгилларни Ислом нури билан нурлантирди.
ундай қилиб ўз вазифасини ўтади. Олтмиш уч ёшида вафот қилди. Инсониятга ҳидоят қуроли бўлган Қуръони Каримни ва суннати саниясини тавсия ва омонат қилди.
Эй Аллоҳнинг Расули, сенга салот ва салом бўлсин! Сени ҳаққи ила юборган оламларнинг Роббиси Аллоҳ Таолодир. Сен Раҳмати лилъоламинсан. Инс ва жиннинг пайғамбарисан. Сен Ҳотамул-Анбиёсан. Сен “Лавлока Лавлок. Ламо халақтуъл-афлоқ” ҳитоби иззатининг нишонисан. Сен Муҳаммад Мустафо (алайҳивасалам)сан!.