Маънавий жабҳаси
Сулаймон Ҳилми Тунахон Ҳазратлари амалда Ханафий, ақидада Мотурудий мазҳабида бўлиб, тариқатда Нақшибандия машрабига мансуб эди. Аҳли суннат вал жамоат ақийдасига ихлос ва самимият билан боғланган эди. Талабаларига ва ваъзу насиҳатларини, суҳбатларини тингловчи ихлосмандларига энг муҳим тавсиялари аҳли суннат вал жамоат ақийдасига ихлос ва самимият билан боғланмоқликлари эди.
Азалий тақдир тақозоси билан “Силсила-и Садот” деб аталмиш Саййидлар занжирининг 33-чи ва сўнг халқаси бўлишлик насиб бўлди. Саййидлар силсиласининг 32-халқаси Салоҳиддин Ибни Мавлоно Сирожиддин (қ.с) Ҳазратларининг маънавий тарбиясида сайру-сулукини тамомлагач, Салоҳиддин Ҳазратлари у зотни, Имоми Раббоний Мужаддид Алфи Соний (қ.с) Ҳазратларининг маънавий тарбияларига таслим қилди.
Дунёнинг шу охирги даврларида илоҳий файздан насибдор бўлган кўплаб инсонларни, юксак ҳимматлари ила куфр ва залолат чуқуридан иймон ва ихлос соҳасига ўтишликлари учун сабабчи бўлди ва бўлмоқда.
Сулаймон Ҳилми Тунахоннинг талабаларига, ихлосмандларига “Сулаймончи” деб айтилмоқда лекин, аслида бу батамом янглиш ва тўқима таъбирдир. Чунки “Сулаймончилик” номи билан аталадиган на бир дин, мазҳаб ёки бир тариқат мавжуд эмас.
Куфрнинг ҳар қандай кўринишига қарши, илмий ва амалий хизматлари орқали кураш олиб борган, ўз даврининг буюк Ислом олими Сулаймон Ҳилми Тунахан (қ.с) умри давомида Аҳли суннат ақидасини ҳимоя қилиб, адашган фирқаларга қарши мужодала олиб борганлар. Мусулмонлар орасида юз бераётган ҳар хил фитна фасодларга қарши курашар экан бутун Ислом оламига шундай хитоб қилган:
Эй Ислом жамоати! Биз ҳаётда эканмиз, Расулиллоҳнинг саҳобаларига туҳмат ва бўҳтон иснод эта оламиз деб ўйлайсизларми? (Бундай гумонга борманглар.) Зеро, биз (Аҳли суннат вал жамоати) ҳаётдамиз.