Вафоти ва қабри шариф

Сулаймон Ҳилми Тунахон (қ.с) 1959 йили 16 Сентябрь (Ҳижрий 1379 й. 13 Раби-ул Аввал) санаси чоршанба куни аср намозидан кейин, Қисиқли маҳалласидаги хонадонида, 72 ёшида боқий ҳаётга риҳлат этди. Лекин, тасарруф ва иршодий хизматлари бардавомдир.

Сулаймон Ҳилми Тунахон, Фотиҳ мадрасаларининг “Дарс-и Ом” яъни олий даражадаги умумий мударрис ва мутахассисларидан бўлгани туфайли, Фотиҳ жомеъсининг қаристонига дафн этилиши учун вазирлар маҳкамасининг рухсати олинади. Лекин, ўша пайт ички ишлар вазири Номиқ Гедикнинг қарши чиқиши сабабли, Қоража Аҳмад қабристонига, полиция ходимлари томонидан қазилган қабрга дафн этилишга мажбур қилинади. Кейинчалик еттита мармар устунга ўрнатилган атрофи очиқ қубба шаклидаги қабр шарифлари бугунги кунда бутун дунёдан келган мусилмонлар тарафидан зиёрат этилмоқда.